Разработка технологии геля с наночастицами серебра

Описание проекта

Ушбу лойиха Республика худудида ишлаб чиқариш учун мўлжалланган. Ибн Сино кумушни тери касалликларида тошмаларда, аллергия қўллаганлар. Биз янги нанотехнология асосида кумушни нанозаррача холатида фитосинтез қилиб олдик.Ушбу препарат кумуш асосли бўлгани учун тери тошмалари, теридаги замбуруғли касалликлар хамда антибактериал хусусиятга эга бўлган восита сифатида таьсир кўрсатади, бугунги кунда кумуш нанозаррачаларнинг вирусларга қарши таьсири дунё олимлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Бугунги кунда, ўсмир ёшлар ўртасида юздаги тошмалар, хуснбузарлар (угрилар) тошиши кўплаб кузатилаётгани (хамда ноқулайликлар келтириши, яьни,юз териси қизариши, кучли қичишиш, терида чуқур изларнинг қолиши) хамда даволаш воситалар таннархи қимматлиги, эффекти эса юқори даражада эмас эканлигидан келиб чиқган холда янги инновацион махсулотни таклиф этамиз. Таклиф этилаётган лойиха нанокумушли гель- ушбу муаммонинг оптимал ечими. Гель 1-кундан ўз таьсир эффектини кўрсатади, қизариш, қичишиш тўхтайди, майда тошмаларнинг кичрайиши ёки буткул ёқолиши кузатилади. Тери -гельнинг таркибидаги биофаолмоддалар хисобига силлиқ ва майинлашади.Ёғли ва қуруқ юзларда қўллаш мумкин.Даволаш курси ва дозалари тошмалар қай даражада эканлигига кўра тавсия этилади