Рустамов Жавоҳир Ботирали ўғли
МАГИСТРАНТ
ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ МАГИСТРАНТИ
javohir-rustamov95@mail.ru Рустамов Жавоҳир Ботирали ўғли 1995-йил 16-апрелда Қашқадарё вилоятида туғилган.Маълумоти олий.Давлат ташкилотларида мехнат стажига эга.Оилали 1 нафар фарзанди бор. Ҳозирда Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти 2-босқич магистранти.
“Марказий Осиё ёшлари” конкурси ғолиби (Алма ота, 2013 й.).
“Юрт келажаги” республика иқтидорли ёшлар танловининг рационализаторлик таклифлар номинацияси бўйича туман, вилоят босқичи ғолиби (Қашқадарё, 2014 й.).
Халқаро “ОБСЭ” ташкилотини “Қайта тикланадиган энергия ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этишда, Ўзбекистон Республикасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергияни ривожлантириш бўйича семинар-тренингини муваффақиятли якунлагини учун 1-даражали сертификат соҳиби (Ўзбекистон,Карши,2014 й.).
“Юксак маънавиятли авлод” республика фестивалининг “Юксак маънавиятли авлод” номинацияси бўйича вилоят босқичи ғолиби диплом соҳиби (Қарши, 2015 й.).
“Юрт келажаги” республика иқтидорли ёшлар танловининг рационализаторлик таклифлар номинацияси бўйича республика босқичи ғолиби.(Карши, Шахрисабз, 2015 й.).
Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, “Ёшлар қаноти” номидан Ишонч ёрлиғи соҳиби (Тошкент, 2015 й.).
“Глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя-2014-2015” республика танловининг “Энг яхши мақола’’ номинацияси бўйича 2-ўрин ғолиби диплом соҳиби (Тошкент, 2015 й.).
“Глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя-2015-2016” республика танловининг “Энг яхши лойиҳа’’ номинацияси бўйича 3-ўрин ғолиби ва диплом соҳиби. (Тошкент, 2016 й.).
“Инновацион ғоялар, теҳнологиялар ва лойиҳалар” IX республика ярмаркасида ёшларнинг “Инновацион ғоялар” республика кўрик танлови ғолиби диплом соҳиби (Қашқадарё, 2016 й.).
“Юксак маьнавиятли авлод” республика фестивалининг Қарши шахар босқичи “Замонавий илм-фан” номинацияси буйича 1-даражали диплом соҳиби (Қарши, 2016 й.).
“Юксак маънавиятли авлод” республика фестивалининг Қашқадарё вилояти босқичи “Юксак маънавиятли авлод” номинацияси буйича 2-даражали диплом соҳиби (Қашқадарё, 2017 й.).
Олий таълим талабалари ўртасида “Эртанги кун бизники, Марра бизники” шиори остида илмий маърузалар танлови республика босқичи сертификат соҳиби (Тошкент, 2017 й.).
Oлий таълим талабалари ўртасида ўтказилган “Камолот” ЁИҲ 2017-йилги стипендия совриндори.
ХIV халқаро илмий-амалий симпозиум ва “Сув экологияси” ёш олимлар ва талабалар илмий тадқиқот лойихалари кўргазмасининг ғолиби (Екатеринбург, 2017й.).
Ёш олимлар ва талабалар “Eurasia Green” VIII халқаро илмий тадқиқот лойиҳалари танлови сертификат соҳиби (Екатеринбург, 2017й.).
Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Марказий Осиё Иқлимий хавфларни бошқариш” ҳалқаро лойихаси иштирокчиси.
Ҳалқаро илмий-амалий “Глобал фан инновациялари” лойиҳалари кўргазмаси ғолиби (Қозоғистон,Нур-султан, 2019 й.).
Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари минтақавий ўқувларида дарс ўтадиган ўқитувчилар учун “Дарсларни ташкил этиш ва самарали ўтказиш услублари” бўйича Давлат бошқарув академиясида малака оширилганлик тўғрисида сертификати билан тақдирланганман (Ўзбекистон,Тошкент, 2019 й.).